Хабарингиз бор, 2025 йилнинг август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш жорий йил 1 октябрда тўхтатилган.
Педагогларни навбатдан ташқари аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилди.
Тўловлар миқдори:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);
б) pedagog.uzedu.uz – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);
в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм).
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади.
