Тоифа олишга мурожаат юборган лекин ҳали тўлов қилмаганлар учун вақт узайтирилди

Тоифа олишга мурожаат юборган лекин ҳали тўлов қилмаганлар учун вақт узайтирилди

Aвгуст декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этиш учун 1 октябрга қадар (шу куни ҳам) мурожаат юбориб тўлов қилишга улгурмаган педагоглар, яқин 4-5 кун давомида тўловларни амалга оширишлари мумкин.

 

 

Ҳукуматнинг тегишли низомининг 21-бандига мувофиқ педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

 

Тўловлар миқдори:

 

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);

 

б) pedagog.uzedu.uz платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);

 

в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм).

 

 

Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади.