Аттестация синови учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 5 кун қолди

Аттестация синови учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 5 кун қолди

Хабарингиз бор, 2025 йилнинг 1 августидан бошлаб август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланган.

 

 

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

 

 

Мурожаатларни:

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz– платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

 

Аввалроқ, педагог кадрлар аттестацияси учун малака синов топшириқлари спецификацияси тасдиқланганди.

 

 

Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг педагогик маҳорат бўйича тестга тайёрланиш учун адабиётлар рўйхати

 

 

Мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагоглари учун педагогик маҳорат ва касбий стандартлар спецификацияси

 

 

Педагогик фаолияти уч йилдан кам бўлган кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Шунингдек, стажёр-ўқитувчи ишга қабул қилингандан бошлаб бир йил ичида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз: жорий йил август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари айни вақтда Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун ҳамда «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқич саралаш синови ҳам ҳисобланади. Шунингдек, мазкур аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган ёки сақлаб қолинган олий ҳамда биринчи малака тоифалари учун кейинги икки йил давомида 70% устама тўлаб бериш амалиёти ҳам давом эттирилади.

 

 

P.S. Август сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади;

Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.