Тоифа олиш учун юборилган мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта юборилганда қўшимча тўлов қилинадими?

Тоифа олиш учун юборилган мурожаатдаги хатолар тўғриланиб қайта юборилганда қўшимча тўлов қилинадими?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, педагогларнинг аттестация учун ариза юбориш тўхтагунича ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб қайта юборилганда такроран тўлов ундирилмайди.

 

 

Низомнинг 30-бандига асосан, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади.

 

 

Педагог кадрлар ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгунга қадар камчиликларни тузатган ҳолда ҳужжатларни қайта топширишлари мумкин. Бунда педагог кадрдан давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим такроран ундирилмайди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish