The Guardian: Швеция мактабларида болаларга мобил телефонлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланди

The Guardian: Швеция мактабларида болаларга мобил телефонлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланди

Тhе Guardian нашрининг хабар беришича, Швеция мактабларда болаларнинг телефондан фойдаланишига умуммиллий тақиқ жорий этилмоқда.

 

 

Унга кўра, гаджетлардан фойдаланишнинг янги қоидалари 2026 йил кузида кучга киради. Ўқитувчилар 7-16 ёшли ўқувчиларнинг телефонларини дарс бошланишидан олдин йиғиб олишлари ва дарс тугагандан сўнг қайтариб беришлари шарт бўлади.

 

 

Бундан асосий мақсад болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг таълим жараёнига жалб этилишини яхшилашдан иборат.

 

 

Таълим вазири Симона Мохамссоннинг айтишича, бу қарор Швеция таълим тизимидаги сўнгги 30 йил ичидаги энг кенг қамровли ислоҳотлар пакетининг бир қисми бўлади. Таъкидланишича, кўпчилик мактабларда бундай қоида аллақачон ички низомда мавжуд, бироқ болалар мактабга бир нечта телефон олиб келиш ёки уни уйда унутиб қолдирганликларини айтиш орқали қоидаларни четлаб ўтиш йўлларидан фойдаланмоқда.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish