Боғчаларда йил бошидан буён 9 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз деб топилган

Боғчаларда йил бошидан буён 9 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз деб топилган

Мактабгача таълим ташкилотларида 8 ой давомида 9 тоннадан ортиқ сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

 

Унга кўра, 2025 йил январь август ойларида амалдаги санитария қоида ва нормативлари асосида 3554 та мактабгача таълим ташкилотларида режали текширишлар ўтказилиши натижасида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Хусусан, МТТлардан кимёвий таҳлиллар учун олинган 83 231 та намуналардан 4110 таси ҳамда бактериологик таҳлиллар учун олинган 88 203 та намуналардан 9027 таси санитария қоидалари ва нормалари талабларига жавоб бермаган.

 

Тарбияланувчилар овқатланиши тўғри ва хавфсиз ташкил этилганлиги устидан назорат амалга оширилганида, микробиологик кўрсаткичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 8122 та намунадан 323 таси; ичимлик сувидан 4461 та намунадан 237 таси талабга жавоб бермаган.

 

Шунингдек, кимёвий таҳлиллар натижасида, 4986 та намунадан 878 та намунасида овқат тўйимлилик даражаси пастлиги; 12301 та намунадан 257 та намунада (сабзавотларда) нитрат қолдиқлари; ош тузида ёд миқдорини аниқлаш учун 2321 та намуналардан 718 та намуналарда ёд миқдори камлиги аниқланган.

 

Бундан ташқари, МТТлардаги гуруҳларда ҳарорат ва ёруғлик меъёрлари текширилганида, 23 425 та ҳолатдан 1658 тасида ҳарорат талаб даражасида эмаслиги ва 43 665 та ҳолатдан 2559 тасида ёритиш даражаси пастлиги аниқланган.

 

Мактабгача таълим ташкилотларида санитария соҳасида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан жазолар қўлланилган. Хусусан, 3705 та ҳолатда маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, 110 та муассаса иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 446 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганлиги сабабли ишдан вақтича четлаштирилган. 9486,4 кг.дан ортиқ миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинган.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish