Лойиҳавий фикрлаш — бу натижага эришиш учун босқичма-босқич режа тузиш, ғояларни амалиётга татбиқ этиш каби услуб.
Бунда муаммо ёки мавзу танланади. Масалан: «Маҳаллий экологик муаммо» ёки «Ота-оналар учун ўзимиз тайёрлаган кўргазма».
Гуруҳ ишчи жамоалари шакллантирилади — режа тузилади, бўлинади, ҳар кимнинг роли аниқланади.
Манбалардан фойдаланилади — ўқувчилар мустақил изланиш олиб боради, Интернет, интервьюлар, жойларда кузатиш орқали материал тўплайди.
Якуний маҳсулот тайёрлаш — постер, модель, видео, презентация ёки кичик кўргазма шаклида намойиш қилинади.
Ушбу методнинг фойдали жиҳатлари қуйидагича:
– ўқувчилар мавзуни амалда қўллаганда, тушунчалар ёдда узоқ вақт қолади.
– мураккаб вазиятлар таҳлил қилинади, ечим топиш руҳи ривожланади.
– гуруҳ ичида мулоқот, фикр алмашиш, конструктив баҳс — булар ҳаммаси синфхонада ривожланади.
– ўқувчилар ўз дарсларини кундалик ҳаётдаги масалаларга боғлаши, айнан шу нарсани даъват қилади.
– ўқувчиларда оригинал фикрлаш, ижодий ёндашув қобилияти шаклланади.
Мазкур жараёнларда вақтни тўғри тақсимлаш, ресурсларни самарали назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали визуал, кинестетик, аудиторли ўқиш услублари қамраб олинади.
