Абитуриентлар учун чет тили сертификатлари бўйича янги тартиб жорий этилди

Абитуриентлар учун чет тили сертификатлари бўйича янги тартиб жорий этилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилдан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари таркибида чет тили фани мавжуд бўлган тақдирда, айрим халқаро ва миллий сертификатларга эга абитуриентларга ушбу фанидан имтиҳонсиз максимал балл берилади.

 

 

Инглиз тили бўйича:

 

 

Academic IELTS 5.5 ва ундан юқори;

 

General Training тури энди ҳисобга олинмайди;

 

TOEFL iBT 72 ва ундан юқори;

 

Cambridge English Qualifications тизимидаги B2 First (FCE);

 

C1 Advanced (CAE);

 

C2 Proficiency (CPE);

 

Linguaskill сертификати қабул қилинмайди.

 

 

Япон тили бўйича:

 

 

Миллий сертификат B2 даража;

 

JLPT (Japanese Language Proficiency Test) N2 чиқариб ташланди.

 

 

Немис тили бўйича:

 

 

Миллий сертификат B2 даража;

 

Goethe-Zertifikat B2 ва ундан юқори;

 

Deutsches Sprachdiplom (DSD) B2 ва ундан юқори;

 

TestDaF B2 ва ундан юқори.

 

 

Француз тили бўйича:

 

 

Миллий сертификат B2 даража;

 

DELF қабул қилинмайди;

 

TCF4 қабул қилинмайди.

 

 

Бошқа тиллар бўйича:

 

 

Миллий ёки халқаро сертификат B2 ва ундан юқори.

 

 

Шундай қилиб, янги тартибда IELTS сертификати фақат Academic турда бўлиши шарт. Linguaskill; JLPT; DELF; TCF сертификатлари эса эндиликда қабул қилинмайди.

 

 

2025/2026-ўқув йилдан бошлаб абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовида максимал баллни фақат юқорида кўрсатилган сертификатлар орқали олишлари мумкин бўлади.