Мактаб ўқувчилар жанжали ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан ИИББ муносабат берди

Мактаб ўқувчилар жанжали ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан ИИББ муносабат берди

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.

 

Жорий йилнинг 11-сентябр куни тахминан соат 22.30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида 2005 йилда туғилган Б.Ф. ўзининг таниши 2005 йилда туғилган Ж.Э. билан кетаётган вақтида ўзига нотаниш бўлган йигитлар билан ўзаро оғзаки тортишиб қолган.

 

Шундан сўнг Б.Ф. ҳамда Э.Х.лар улардан бири – вояга етмаган 2008 йилда туғилган Ш.О. билан ўзаро урушиб кетишган. Сўнг Б.Ф. вояга етмаган Sh.O.ga ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.

 

Натижада вояга етмаган Ш.О. шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.