Ўқитувчиларни 1 октябрь муносабати билан мукофотлаш тўғрисида кўрсатма берилди

Ўқитувчиларни 1 октябрь муносабати билан мукофотлаш тўғрисида кўрсатма берилди

Ўзбекистонда 1 октябрь муносабати билан ўқитувчилар ва барча мактаб ходимларига мукофот берилади.

 

Президентнинг 2025 йил март ойидаги фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш киритилганди.

 

Унга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

 

Бунда мукофотлаш даврида мукофот миқдори умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.

 

Янги ўзгаришдаги -гача қўшимчаси максимал чегарани англатади, лекин бу ҳамма ходимлар 75 фоиз мукофот олади, дегани эмас. Қаердадир 75, қаердадир 60, қаердадир 50 фоиз берилиши мумкин. Директор жамғармасида қанча пул борлигига қараб, мукофот миқдорлари фарқ қилади, барча мактабда ўқитувчилар бир хил мукофот олмаслиги мумкин.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу борада 12 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиқларига кўрсатма хати йўллаган. Ўқитувчиларни 1 октябрь муносабати билан мукофотлаш тўғрисида кўрсатма берилди