Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси томонидан «Кўмак» лойиҳаси ишга туширилди.
Лойиҳа хорижий тиллар бўйича C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга (ва уни олганига 2 йилдан ошмаган), айниқса олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказлари очиш истагидаги ёшлар учун.
Лойиҳа орқали ёш тадбиркорларга 3 йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан 130 миллион сўмгача ссуда (фоизсиз қарз) берилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун сўровномани тўлдиринг.
