Россия таълими вазирлиги ўқувчиларга уй вазифасини бажариш вақтини белгилаб берди

Россия таълими вазирлиги ўқувчиларга уй вазифасини бажариш вақтини белгилаб берди

Россия Федерацияси Халқ таълими вазирлиги 2025 йил 1-cентябрдан бошлаб уй вазифасини бажариш вақти бўйича қатъий чекловлар белгилади. Бу ҳақда тегишли ҳужжат билан танишган РИА Новости хабар берди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, биринчи синф ўқувчилари уй вазифасига 1 соат, иккинчи ва учинчи синф ўқувчилари 1,5 соат, тўртинчи синф ўқувчилари эса 2 соат вақт сарфлаши лозим.

 

«2025 йил 1-центабрдан бошлаб фанлар бўйича ягона режалаштириш жорий этилади, назорат ва текширув ишлари, жумладан, бутунроссия текширув ишлари (дарслар умумий сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаган) ҳамда уй вазифаларини бажаришга норматив белгиланади», — деди Россия Федерацияси Халқ таълими вазири Сергей Кравтсов РИА Новостиъга.

 

Бундан ташқари, мактаб ҳар бир синф ўқувчиларининг барча фанлар бўйича уй вазифаси ҳажмини назорат қилиши керак бўлади.

 

Кейинги дарс учун уй вазифаси ўша дарс жараёнида берилиши тавсия этилади, электрон журнал мавжуд бўлса, ўқитувчи барча маълумотларни ўқув куни тугашидан кечиктирмай у ерга ҳам киритиши шарт.

 

Узоқ тайёргарликни талаб қиладиган топшириқлар (реферат, маъруза, тақдимот, шеър ёдлаш) учун эса ўқувчиларга етарли вақт берилиши лозим.