Ўқишни кўчириш имтиҳонидан ўтган талаба олийгоҳга қандай ҳужжатлар бериши керак?

Ўқишни кўчириш имтиҳонидан ўтган талаба олийгоҳга қандай ҳужжатлар бериши керак?

Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан муваффаққиятли ўтганлар талабаларга олийгоҳ томонидан алоқа хати берилади ва айнан шу ҳужжатда қандай ҳужжатлар олиб келиниши лозимлиги кўрсатилган бўлади, жумладан:

 

– диплом ёки аттест асл нусхаси;

– транскрипти ёки рейтинг дафтарчаси асл нусхаси;

– академик маълумотнома;

– 1-курсга қабул қилинганлик бўйича буйруқдан кўчирма;

– курсдан-курсга ўтганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма;

– талабалар сафидан четлаштирилганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма;

– олийгоҳ акредитация (сертификат ёки лицензия) ҳужжатларини тақдим этиши керак.