Хабарингиз бор, ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори бўйича аттестация имтиҳонлари ўтказилади.
Ҳозирча ўзгаришлар йўқ. Педагоглар аттестацияси шу Низом асосида ташкил этилади.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг биринчи босқичида — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.
биринчи босқичда – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.
Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.
иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cаsе study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.
Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.
Маълумот учун, математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ҳамда бошланғич таълимга 120 дақиқа, қолган фанларга 90 дақиқа вақт ажратиш режалаштирилмоқда.
P.S. Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун алоҳида тартиб ишлаб чиқилган.
Назорат материаллари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб кўринг.
Тез орада педагогик маҳорат ва касбий стандартлар бўйича назорат материаллари спецификацияси эълон қилинади.
