Арйим ҳудудларда бўча очган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади

Арйим ҳудудларда бўча очган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади

Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотлари очиш учун бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.

 

 

Янги тартибга кўра, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим муассасалари ташкил этишга рухсат берилади.

 

 

Тадбиркорларга 7 йил муддатгача имтиёзли кредит ажратилади. Шунингдек, фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари уларга бепул тақдим этилади.

 

 

Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлаганидан сўнг, ундаги тарбиячиларнинг ойлик иш ҳақи харажатлари давлат мактабгача таълим муассасаларидаги тарбиячилар учун белгиланган миқдорда уч йил давомида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

 

 

Мазкур қарор мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, сифатни ошириш ва тадбиркорларни соҳага фаол жалб этишни мақсад қилган.