Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманган шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабни собиқ битирувчиси, «Аиша ҳоме техтиле» компанияси таъсисчиси Жобирхон Камолиддинов ҳомийлигида 944 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланиб, 100 ўринли фаоллар ва спорт зали реконструкция қилинди ҳамда 150 ўринли ошхона қуриб берган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ўқувчи қуввати 1 минг 264 ўрин бўлиб, таъмирлаш ишларидан сўнг вилоят нотариал архиви биноси негизида қўшимча 320 ўрин ҳозирланди ҳамда 1 минг 584 ўринга келтирилган. Ушбу хайрли ишга 15 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

 

Мактабга Наманган шаҳридаги Алпомиш, Заркент ва Сардоба маҳалларидан 2 минг 125 ўқувчи боради. Улардан 220 нафари илк бор мактаб остонасига қадам қўйди ва уларга Президент совғалари тақдим қилинди. Эътиборлиси, жажжилар учун тадбиркор ташаббуси билан бепул тушликлар ташкил этилади.

 

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, янги ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 720 та умумтаълим мактабига 63 067 нафар биринчи синф ўқувчиси қадам қўйди. Барча синфларда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилди.

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди Наманганлда тадбиркор ўқиган мактабини 15 миллиард сўм сарфлаб таъмирлаб берди

 

Маълумот ўрнида, 2025 йилда вилоятдаги 50 та таълим муассасаси инвестиция дастурига киритилиб, шундан битта янги ихтисослашган мактаб, иккита янги боғча қуриш, 33 та мактаб ва 14 та боғчани реконструкция қилиш учун жами 359 миллиард сўм маблағ ажратилган.