Хабарингиз бор, 22-24 август куни Фан олимпиадалари маркази томонидан математика, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича Ўқитувчилар олимпиадасининг туман(шаҳар) босқичи бўлиб ўтганди.
Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида Республика бўйлаб ҳудудлар кесимида биологиядан 4 755 нафар (79%) информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5 043 нафар (76 %) иштирокчилар қатнашган.
Агентлик ҳузуридаги Фан олимпиадалари марказининг маълум қилишича, ҳозирда натижалар малакали экспертлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Натижалар нега дарҳол эълон қилинмади?
– иштирокчиларнинг жавоб варақалари марказий текширув учун Тошкент шаҳрига етказилди;
– тест топшириқлари мутахассислар томонидан батафсил таҳлил қилинмоқда;
– аниқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинмоқда, дейилади хабарда.
Натижалар 6 сентябрь куни қуйидаги тартибда эълон қилинади:
Математика фани – соат 10:00 да,
Биология фани – соат 11:00 да,
Информатика ва ахборот технологиялари фани – соат 12:00 да.
