Дунё тезкор ривожланар экан, иш берувчилар ва жамиятларга зарур бўлган кўникма ҳамда билимлар ҳам ўзгариб бормоқда. Мазмунли ва муваффақиятли фаолият қурмоқчи бўлган талабалар учун тўғри йўналишни танлаш ҳеч қачон бугунгидек муҳим бўлмаган. Технологик ютуқлар, экологик муаммолар ёки ижтимоий устуворликларнинг ўзгариши туфайли айрим соҳаларга бўлган талаб ортиб бораётгани, глобал миқёсда олий таълим келажагини белгилаб бермоқда.
UNESCO UIS глобал маълумотларига кўра, бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ, муҳандислик/ишлаб чиқариш/ қурилиш (STEM нинг катта қисми), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий фаровонлик, таълим, ҳамда санъат ва гуманитар йўналишлари бугунги кунда талаб энг юқори бўлган ва ёшлар томонидан кўп қизиқиш билдирилаётган соҳалар ҳисобланади.
Шунингдек, «University of Business and Science» (UBS) университети мутахассисларининг маълум қилишича, жорий йилги қабулда абитуриентлар энг кўп қуйидаги йўналишларга ҳужжат топширган:
1. Иқтисодиёт факультетидан — иқтисодиёт йўналиши
2. Техника ва ахборот технологиялари факультетидан — Ахборот тизимлари ва технологиялари
3. Педагогика факультети — педагогика йўналиши
4. Тиббиёт факультети — даволаш иши
5. Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети — Филология ва тилларни ўқитиш (Инглиз тили)
Бундан ташқари, УБС университетида кўплаб талабгир йўналишларга бошқаларга қараганда кўпроқ квота ажратилгани хабар қилинди.
Жумладан, иқтисодиёт ва бизнес соҳаларига қизиқувчилар учун «Банк иши», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Молия ва молиявий технологиялар», «Банк иши», «Бухгалтерия ҳисоби», «Бизнесни бошқариш», «Менежмент», «Маркетинг», «Статистика» каби йўналишларига 300 дан ортиқ квота белгиланган.
Агар абитуриент педагогик таълим ва психология билан боғлиқ йўналишлари кўпроқ қизиқтирса ва оқъишни битириб ўқитувчилик касбини эгаллашни истаса, улар учун педагогика йўналишлари тақдим этилади. Масалан, «Мактабгача таълим», «Педагогика ва психология», «Бошланғич таълим», «Филология ва тилларни ўқитиш», «Ўзбек тили ва адабиёти», «Хорижий тил ва адабиёт» каби педагогик йўналишларга талаб юқорилигидан келиб чиқиб, 500 га яқин ўрин ажратилган.
Бугунги кунда тиббиёт, фарматсевстика соҳа вакилларига бўлган талабнинг юқорилиги ҳамда абитуриентларнинг айни шу соҳага энг кўп ўқишга кириш истаги юқорилгидан келиб чиқиб, шу йўналишлар доирасида ҳам энг кўп квота ажратилгани маълум қилинди. Тақдим этилган статистикага кўра, «Стомотология», «Даволаш иши», «Фармация», «Педиатрия иши», «Олий ҳамширалик» каби йўналишларнинг ҳар бирига 400 тадан кўпроқ қабул режалаштирилган.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тақдим этган статистикага кўра, 2024-2025 ўқув йили учун абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган йўналишлар статистикаси қуйидагича бўлган:
1. «Юриспруденция» йўналиши
2.«Иқтисодиёт» йўналиши
3. «Даволаш иши» йўналиши
4. «Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили» йўналиши
5. «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» йўналиши
5. «Мактабгача таълим» (2767) ва «Бошланғич таълим» йўналиши
6. «Стоматология» йўналиши
Эслатма! Ушбу статистика 2024-2025 0ъқув йили учун қабулда 5 та таълим йўналишидан айнан биринчи йўналишга оид маълумотлар асосида тайёрланган.

