Сўнгги йилларда АҚШ олий таълим муассасаларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш кескин ошмоқда. ChatGPT каби воситалар талабаларга тезкор ечим топиш, матнларни ёзиш ва таҳлил қилишда катта ёрдам бермоқда. Аммо бир қатор экспертлар бундай жараённинг талабаларнинг мустақил фикрлаш ва танқидий таҳлил қилиш кўникмаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Педагогика соҳаси олимлари фикрича, агар талабаларнинг барча вазифалари АI ёрдамида бажарилса, улар мустақил фикрлаш, изланиш ва хатолардан сабоқ олиш жараёнидан четда қолади. Бу эса узоқ муддатда таълимнинг асосий мақсадига — мустақил, ижодкор ва танқидий фикрловчи шахсларни тарбиялаш вазифасига таҳдид солиши мумкин.
Бироқ бошқа мутахассислар фикрича, АI воситаларидан тўғри фойдаланилса, улар ўқувчиларнинг ўқув жараёнини енгиллаштириб, мураккаб мавзуларни чуқурроқ ўрганишга вақт ва ресурс ажратиш имконини беради. Асосийси, АI талабаларнинг мустақил изланишларига тўсқинлик қилмасдан, қўшимча восита сифатида ишлатилиши лозим.
Бу баҳс таълимдаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар университетларни АИъдан фойдаланиш сиёсатини аниқ белгилашга, талабаларга эса уни тўғри йўналтирилган тарзда ишлатишни ўргатишга чақирмоқда.
