Қизлар нега математика бўйича ортда қолади? Янги тадқиқот жавоб берди

Қизлар нега математика бўйича ортда қолади? Янги тадқиқот жавоб берди

Францияда ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, болалар мактабга илк бор келганида математика бўйича қизлар ва ўғил болалар ўртасида фарқ кузатилмайди. Бироқ ўқув йили бошидан тўрт ой ўтгач, бу тафовут сезиларли даражада ортиб, йил охирига келиб қизлар зарарига тўрт баробар кўпаяди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат биологик ёки табиий фарқ натижаси эмас. Аксинча, мактабдаги ўқитиш жараёни, ўқитувчиларнинг ёндашуви ва синф муҳитидаги ижтимоий омиллар бундай тафовутнинг шаклланишида асосий роль ўйнайди.

 

Тадқиқот муаллифлари бу натижалар таълим тизимида қизлар ва ўғил болаларга тенг имкониятлар яратиш зарурлигини кўрсатишини таъкидлаб, ўқитувчилардан гендер тенгликни таъминловчи методларни кенгроқ қўллашга чақирмоқда.

 

Мазкур илмий кузатув халқаро таълим жамоатчилиги учун муҳим сигнал бўлиб, математик қобилиятдаги фарқ ижтимоий шароит таъсирида шаклланишини ва уни ўзгартириш мумкинлигини кўрсатади.