Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорининг 36-бандига мувофиқ, фақат қуйидаги ҳолларда фан ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади:
– камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган чет тили (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) бўйича сертификатга эга бўлганлар;
– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) бўлганлар.
Бунда сертификатга эга педагоглар аттестациянинг иккинчи босқичида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади. Мазкур имтиёзлар сертификат амал қилиш муддати давомида амал қилади.
