Қандай ҳолларда ўқитувчиларни касбий сертификатлаш синовларидан четлаштирилади?

Қандай ҳолларда ўқитувчиларни касбий сертификатлаш синовларидан четлаштирилади?

Ҳукуматнинг 2024 йил 12 февраль 87-сон қарорига мувофиқ, айрим ҳолларда касбий сертификатлаш синовларида иштирок этаётган педагог кадрларни имтиҳондан четлаштирилади.

 

 

Талабгор қуйидаги ҳолларда назорат синовидан четлаштирилган ҳисобланади:

 

 

– назорат синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

 

– назорат синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;

 

– назорат материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса, саволларни кўчириб олса;

 

– саволларни бошқа талабгорга берса, назорат синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;

 

– назорат синови жараёнида видеокузатув орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

 

 

Назорат синови натижалари назорат синови тугалланганидан сўнг шу вақтнинг ўзида маълум қилинади, шунингдек, назорат синови натижалари талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади. Назорат синови натижалари апелляция якунларига мувофиқ ўзгариши мумкин.

 

 

Назорат синовлари натижалари таҳлилига кўра тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, Вазирлик томонидан назорат синови натижалари бекор қилинади.

 

 

Назорат материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса, хусусан, талабгорлар томонидан назорат материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса, тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади.

 

 

Назорат синови натижаси бекор қилинганда талабгорнинг хоҳишига кўра Вазирлик ҳузуридаги Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта назорат синовлари ташкил этилади.