Мактаб психологлари учун икки кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда

Мактаб психологлари учун икки кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда

Айни пайтда пойтахтимиздаги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари психологлари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда.

 

 

Икки кун давомида ўтказиладиган машғулотларга Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 220 нафар етакчи тренер-психологлар жалб этилган.

 

 

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев бундай тадбирлар билим ва тажрибаларни жамлаш, методик ёндашувларни такомиллаштириш, педагогларни руҳий-педагогик жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган муҳим платформа бўлишини таъкидлади.

 

Мактаб психологлари учун икки кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда

 

Шунингдек, Таълимни ривожлантириш маркази директори в.в.б. Юлия Рисюкова бундай тадбирлар соҳада тажриба алмашиш, аниқ ечимларни муҳокама қилиш ва янги ташаббусларни белгилаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилишини билдирди.

 

«Мазкур семинар сизнинг касбий тажрибангизга янги қирралар қўшади, билим ва маҳоратингизни янада оширади. Натижада, мактабларимизда янада ижобий психологик муҳит яратилади, ҳар бир бола ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара олади», – деди Юлия Рисюкова.

 

 

Ўқув семинарининг биринчи кунида иштирокчиларга қуйидаги мавзуларда атрофлича маълумотлар берилмоқда:

 

 

– психологик хизмат кўрсатишнинг норматив ҳужжатлари билан ишлаш;

 

– диагностика ва унинг турлари. «Рақамли ресурслари ва хизматлари» порталида ишлаш;

 

– мактаб психологи фаолиятига оид диагностик инструментлар;

 

– девиантология асослари.

 

 

Тадбир доирасида педагоглар учун эртак терапияси, реджио педагогика ва арт терапия бўйича кўргазмали хоналар ташкил этилган.

 

Мактаб психологлари учун икки кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда