Касбий сертификат синов жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди

Касбий сертификат синов жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни касбий сертификатлаш учун ўтказиладиган назорат синовларини ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.

 

 

19-21 август кунлари мазкур жараёнларда Умумтаълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, аттестациясидан ўта олмаган, «мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас»- деб топилган педагог кадрлар иштирок этмоқдалар.

 

 

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин: cams.uzedu.uz