Ижодкорлар учун «Princeton Arts» ва «Hodder» номли йилига 93 000$ лик стипендияларга аризалар қабул қилинмоқда

Ижодкорлар учун «Princeton Arts» ва «Hodder» номли йилига 93 000$ лик стипендияларга аризалар қабул қилинмоқда

Princeton Аrts стипендияси санъат соҳасидаги ютуқлари орқаликатта салоҳият кўрсатган ижодкорларга тақдим этилади. Номзодлар орасида ёш авлод тасвирий санъаткорлари, кинорежиссёрлар, шоирлар, ёзувчилар, драматурглар, дизайнерлар, режиссёрлар, перформанс ижрочилари ва бошқа санъат вакиллари бўлиши мумкин (рўйхат тўлиқ эмас).

 

 

Стипендия икки йил давомида (1 сентябрь – 1 июль) Princeton да ишлаш ва дарс беришни ўз ичига олади. Одатда, ҳар семестрда битта курс ўқитилади (Факультет деканининг тасдиғига биноан), аммо баъзида ўқитиш ўрнига бадиий лойиҳа – масалан, спектакль саҳналаштириш ёки талабалар билан рақс қўйиш топширилиши мумкин. Юклама енгил бўлсада, стипендиатлар Princeton жамоасининг фаол аъзоси бўлиши, талабалар билан тез-тез ва фаол мулоқот олиб бориши кутилади. Аризалар ҳозирда 2026–2028 ўқув йиллари учун қабул қилинмоқда.

 

 

Hodder стипендияси эса ижодкор ва ёзувчиларга мустақил лойиҳаларни амалга ошириш учун тақдим этилади ва бунда дарс бериш мажбурияти йўқ. Hodder стипендиатлари орасида бастакорлар, хореографлар, перформанс ижрочилари, тасвирий санъаткорлар, ёзувчилар, таржимонлар ва бошқа санъат ёки гуманитар соҳа вакиллари бўлиши мумкин. Улар «оддий интеллектуал ва адабий қобилиятдан анча юқори истеъдод» эгалари бўлиб, танловда кўпроқ салоҳият асосий мезон бўлади.

 

 

Одатда, муваффақиятли номзодлар аллақачон илк китобини нашр қилган ёки ўз соҳасида шунга тенг ютуқларга эришган бўлади. Hodder стипендияси уларга янги йирик ишни амалга ошириш учун зарур бўлган «ижодий осойишталик»ни беради. Аризалар ҳозирда 2026–2027 ўқув йили учун қабул қилинмоқда.

 

 

Молиялаштириш:

 

Princeton Arts стипендияси — The Andrew W. Mellon FoundationDavid E. Kelley Society of Fellows in the Arts ва Maurice R. Greenberg Scholarship Fund томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Ҳоддер стипендияси — Charles John Morris Gwinn ва Alfred Hodder Memorial Fund томонидан молиялаштирилади.

 

Дастур имтиёзлари

 

Принcэтон санъат стипендиялари:

 

Йилига 93 000 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи.

 

Икки йил давомида академик лавозим сифатида барча имтиёзларга эга бўлиш.

 

Тадқиқот учун қўшимча маблағлардан фойдаланиш имконияти.

 

 

Hodder cтипендияси:

 

 

10 ойлик Виситинг Феллоw сифатида 93 000 АҚШ доллари стипендия;

 

Стипендия муддати давомида барча имтиёзлар;

 

Тадқиқот учун қўшимча маблағлардан фойдаланиш имконияти.

 

Талаблар

 

Princeton Arts стипендияси:

 

Ёш ижодкорлар (визуал санъат, кино, поэзия, проза, драматургия, дизайн, режиссура, перформанс санъати ва б.)нинг катта салоҳиятини намойиш этган бўлиши;

 

АҚШ фуқаролиги талаб қилинмайди;

 

Hodder cтипендияси собиқ ғолиблари ва Princeton билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилган шахслар ариза бера олмайди;

 

Стипендия илмий даража олиш учун эмас;

 

PhD битирувчилари ариза бера олмайди;

 

Ҳар бир номзод умри давомида икки мартадан ортиқ Princeton cанъат cтипендиясига ариза бера олмайди.

 

 

Hodder стипендияси:

 

Мустақил лойиҳа устида ишлаш истагидаги санъаткор ва ёзувчилар;

 

АҚШ фуқаролиги талаб қилинмайди;

 

Princeton Arts стипендияси собиқ ғолиблари ариза бера олмайди;

 

Стипендия илмий даража олиш учун эмас;

 

Ҳар бир янги ариза қабул қилиш даврида қайта мурожаат қилиш мумкин.

 

Ариза топшириш тартиби

 

Аризалар иккала дастур учун ҳам онлайн топширилади.

 

 

Princeton Arts стипендияси учун:

 

 

Резюме (CV).

 

Учта тавсиянома учун контакт маълумотлари (хатларни олдиндан юборманг).

 

Иш намуналар (ёзма материаллар, ижодий ишлардан суратлар, видеолар ва б.).

 

750 сўзлик таклиф: стипендия даврида қандай ижодий иш қилмоқчисиз, талабалар билан қандай ишлаш ёки ўқитишни режалаштирасиз, ва турли маданият, тажриба ва қарашларга эга инсонлар билан ҳамкорликда қандай жамоа яратмоқчисиз.

 

 

Ҳоддер стипендияси учун:

 

 

Резюме (CV);

 

500 сўзлик лойиҳа таклифи;

 

Иш намуналар (ёзма материаллар, ижодий ишлардан суратлар, видеолар ва б.).

 

Ариза топшириш муддати

 

Иккала дастур учун ҳам охирги муддат: 2025 йил 9 сентябрь, соат 23:59 (eastern time).