Осиё халқаро университети «Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи – 2025» танлови ғолиби бўлди

Осиё халқаро университети «Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи – 2025» танлови ғолиби бўлди

«Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи — 2025» танловида Осиё халқаро университети ғолиб бўлди. @TALIMUZ телеграм саҳифаси томонидан ташкил этилган ушбу танлов 20 кун, 21 июлдан 9 августгача давом этган бўлиб, танлов тўлақонли сўровномага асосланган.

 

Якуний натижага кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга бўлган барча нодавлат олийгоҳлар ичида кенг жамоатчилик фикри асосида энг яхшиси аниқланди.

 

@EDUstatbot сўровномаси натижаларига кўра, Осиё Халқаро Университети мутлақ ғолиб деб топилди.

 

Маълумот учун, Осиё Халқаро Университети 2022 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида битта кампус билан фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда университет Бухоро шаҳрида 5 та кампусга, тез орада Хоразм вилоятида ҳам янги филиал ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

 

Ўқув жараёнлари бакалавриат, магистратура, ординатура ва докторантура босқичларидаги 90 дан ортиқ замонавий йўналишларда олиб борилади. Университетда талабалар учун ректор стипендияси, хорижда амалиёт ўташ ҳамда АҚШ қўшма дастури орқали Америкада таҳсил олиш имкониятлари яратилган.

 

Ҳозирда Осиё халқаро университетида 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Audiториялар замонавий техника воситалари билан жиҳозланган, йўналишларга мос лабораториялар, муляж ва фантом хоналари, стоматология маркази, фармацевтик мини-завод, симуляция маркази ва клиник база мавжуд. Бундан ташқари фаол илмий клублар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир бинода cоwоркинг зоналари ташкил этилган.

 

Шунингдек, университет хориждаги нуфузли олийгоҳлар билан ҳамкорлик қилади. Университетда нафақат маҳаллий, балки хорижлик талабалар ҳам таҳсил олади