Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон Низомнинг 27-бандига мувофиқ педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.
