Ўқитувчиларнинг pedagog.uzedu.uz тизимидаги иш стажи хато кўрсатилган бўлса нима қилиш мумкин?

Ўқитувчиларнинг pedagog.uzedu.uz тизимидаги иш стажи хато кўрсатилган бўлса нима қилиш мумкин?

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин, pedagog.uzedu.uz – тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

 

 

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган pedagog.uzedu.uz – платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади.

 

 

Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғлиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz – сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

 

 

– биринчи қадам: таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича менежер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

 

 

– иккинчи қадам: педагог томонидан ОNE ID-тизими орқали pedagog.uzedu.uz – платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва «педагог маълумотларини янгилаш» тугмачаси босилади.