1 ноябрдан бошлаб малака оширмоқчи бўлганларга қўшимча таълим учун ссуда тартиби жорий этилади

1 ноябрдан бошлаб малака оширмоқчи бўлганларга қўшимча таълим учун ссуда тартиби жорий этилади

 

Президентнинг 2025 йил 4 августдаги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 126-сон Фармонига кўра, 2025 йил 1 ноябрдан малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун «касб ваучери» бериш тартиби жорий этилади.

 

 

«Касб ваучери» ссуда сифатида берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.

 

 

Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:

 

 

– ногиронлиги бўлган шахсларга;

 

 

– 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реэстридаги оилалар аъзоларига;

 

 

– доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.

 

 

Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.