Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади

Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, баъзи ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади.

 

 

Низомнинг 8-бандига кўра, қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

 

 

– Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:туман (шаҳар) босқичи ғолиб тарбияланувчисини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

 

 

– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиб тарбияланувчисини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

 

 

– халқаро ҳамда республика босқичи ғолиб ва совриндор тарбияланувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

 

 

– туман (шаҳар) босқичи ғолиб ўқувчисини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

 

 

– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиб ўқувчисини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

 

 

– халқаро ҳамда республика босқичи ғолиб ва совриндор ўқувчисини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).