Хотин-қизлар учун 4000 та давлат гранти квотаси қандай тақсимланади?

Хотин-қизлар учун  4000 та давлат гранти квотаси қандай тақсимланади?

Хотин-қизлар учун қўшимча 4000 та давлат гранти квотаси тасдиқланди. Квота вилоятлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

 

Қорақалпоғистон Республикаси – 284;

Андижон вилояти – 312;

Бухоро вилояти – 180;

Жиззах вилояти – 233;

Қашқадарё вилояти – 337;

Навоий вилояти – 196;

Наманган вилояти – 382;

Самарқанд вилояти – 508;

Сурхондарё вилояти – 318;

Сирдарё вилояти – 140;

Тошкент вилояти – 218;

Фарғона вилояти – 529;

Хоразм вилояти – 275;

Тошкент шаҳри – 88.

 

Ўтган йиллардаги каби 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган

 

1) аниқ ва табиий фанлар;
2) техника фанлари;
3) тиббиёт фанлари.

 

Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади.

 

Масалан, Андижон учун умумий квота 312 та. Шу жумладан, аниқ ва табиий фанлар учун 56 та, техника фанлари учун 11 та, тиббиёт фанлари учун 75 та квота. Жами 142 та ўрин мана шу 3 та соҳага ажратилмоқда. Қолган 170 та ўрин эса бошқа барча соҳалар, масалан гуманитар, ижтимоий, хизматлар соҳалари учун берилади.

 

Эслатма! Жорий йилда ўтиш балли паст бўладиган техника йўналиши учун камайтирилиб, тиббиёт учун квота кўпайтирилган.

 

Тавсияномага эга бўлганлар учун квота қандай тасимланади? Уларга балл қўшиб бериладими?

 

Турли тавсияномалар орқали давлат гранти учун қўшимча квотага даъвогарлик қиладиган имтиёзли абитуриентлар ёдидан чиқармаслиги керакки, ушбу имтиёз фақатгина 68 баллдан кўпроқ тўплаганларга ҳамда танланган биринчи йўналишга қўлланади. Ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди. Шунингдек, имтиёз ўқишга аниқ киришни кафолатламайди.

 

Агар тавсияномаси бор абитуриент, у хоҳ хотин-қизлар бўлсин, хоҳ ҳарбийларнинг фарзандлари бўлсин, 68 дан камроқ балл тўплаган бўлса, унда мазкур имтиёз қўлланмайди, тавсияномаси куяди. Лекин улар худди оддий абитуриент сингари умумий танловда ўзлари танлаган бешта йўналиш бўйича бемалол қатнаша олади.

 

4 мингта ўрин учун тавсиянома олган хотин-қизлар учун имтиёзли квота фақат биринчи йўналишга ўтади. Шу сабабли биринчи йўналишга кундузги таълимни танлаш керак. Агар биринчи йўналишга сиртқи, кечки ёки масофавий танланса, унда имтиёзли квотага даъвогарлик қила олишмайди. Яъни, тавсиёнама куяди. Биринчига кундузгини танлаб, 2, 3, 4 ёки 5-йўналишга сиртқи, кечки, масофавийни танлаш мумкин.

 

Аммо, балл бўйича ногиронлиги бор абитуриентлар учун истисно бор. Яъни ушбу тоифадагилар 56,7 баллдан оширган бўлса, грант учун даъвогарлик қила олади. Шунингдек, йўналиш бўйича ҳам истисно бор. Ногиронлиги бор ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган абитуриентлар тоифаси учун қўшимча квота бешта йўналишнинг барчасига ўтади. Яъни бошқа тоифадагилар фақат ўзлари танлаган биринчи йўналиш учун имтиёз олса, мазкур иккита тоифадаги абитуриентлар бешта йўналишда ҳам имтиёзга эга бўлади.

 

Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

 

Масалан, Тошкент шаҳрига 88 та квота берилган. Аммо, Тошкент шаҳрида яшовчи 100 нафар хотин-қизнинг 4 фоизлик имтиёзи бор. Тавсиянома олган 100 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган.

 

Абитуриентлар турлича балл тўплаш. Тошкентда тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 88 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади. Қолган хотин-қизлар ўзининг балли билан умумий танловда иштирок этади, яъни имтиёз доирасида ўқишга кира олмаса ҳам умумий тартибда танловда қатнашаверади.

 

Қисқа қилиб айтганда, Тошкент шаҳрида жами 200 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 88 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади.