Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан талаба келмоқда?

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан талаба келмоқда?

2025 йилнинг январь июнь ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берган.

 

 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 % га ошган.

 

 

Жорий йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

 

 

— Ҳиндистон — 2 780 нафар;

 

— Туркманистон — 2 622 нафар;

 

— Тожикистон — 1 145 нафар;

 

— Хитой — 459 нафар;

 

— Жанубий Корея — 381 нафар;

 

— Покистон — 348 нафар;

 

— Қирғиз Республикаси — 263 нафар;

 

— АҚШ — 232 нафар;

 

— Афғонистон — 167 нафар;

 

— Туркия — 161 нафар;

 

— Бошқа давлатлар — 988 нафар.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish