Бугун давлат ОТМнинг магистратура босқичига ариза юбориш ва таҳрирлашнинг сўнгги куни

Бугун давлат ОТМнинг магистратура босқичига ариза юбориш ва таҳрирлашнинг сўнгги куни

Хабарингиз бор, 2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Бугун 30 июль давлат олий таълим муассасаларида магистратурага қабулнинг охирги куни.

 

 

Қабул вақти тугагунга қадар яъни бугун кечгача топширган аризангизни таҳрирлаб қўйишингиз мумкин. Батафсил

 

 

Бунинг учун аввало my.edu.uz платформасига кириб, саҳифангизга киришингиз керак. Ушбу ойнага кирган вақтингиз юборган аризангиз ва унинг ҳолати кўриниб туради. Шу ойнада «батафсил» сўзини устига босиб аризангизга кирасиз.

 

 

Кейин топширган аризангиз ва сизнинг маълумотларингиз чиқади. Шу ерда аризангизни жараёнларини кўрсатиб турган босқичлардан кейинги «таҳрирлаш» сўзини устига босасиз. Ундан сўнг киритган диплом маълумотларингиз ойнаси чиқади. Бу ойнада маълумотларингизни текшириб ишонч ҳосил қилгач, «давом эттириш» тугмасини босасиз.

 

 

Кейинги ойнада биринчи уринишда топширган олий таълим муассасангиз ва таълим шакли маълумотлари чиқади. Шу ойнада ўзингиз топширмоқчи бўлган олийгоҳни ва таълим шаклини уларнинг устига босиб қайта танлашингиз мумкин.

 

 

Ариза топшириш бўйича видеойўриқнома

 

Сертификатлар рўйхати