Ихтисослашган мактабларнинг имтиҳон натижалари атрофида нималар бўляпти?

Ихтисослашган мактабларнинг имтиҳон натижалари атрофида нималар бўляпти?

Кеча, 29 июль куни Telegramдаги ботлар орқали Ихтисослашган мактабларга ҳужжат топширган ўқувчиларнинг натижалари эълон қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда айрим юқори балл тўплаган талабгорларнинг қабул қилинмаганлиги, аксинча, камроқ балл олганларнинг тавсия этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгани кузатилган.

 

 

Ҳолатга Ихтисослаштирилган мактаблар агентлиги собиқ матбуот котиби Жўрабек Жангиров муносабат билдириб, имтиҳон натижаларини билиш учун ташланган бот агентлик томонидан ўчирилганини ва мавжудлари эса ишламаётганини маълум қилган.

 

«Ҳозирча ботлардаги натижалар нотўғри бўлиши мумкин. Ҳозирги натижаларга ишониб хурсанд ёки хафа бўлиб юрманг», — деб ёзган Жўрабек Жангиров.

 

Ҳозирда ҳар икки пост ҳам унинг саҳифасидан ўчирилган.

 

Ихстисослашган мактабларнинг имтиҳон натижалари атрофида нималар бўляпти?

 

Ушбу хабарлардан сўнг, Ихтисослашган мактаблар агентлиги ижтимоий тармоқларда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари бўйича расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалаётганини тасдиқлаган.

 

«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги имтиҳон натижаларини бугун куннинг иккинчи ярмида расмий саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қилади», дейилади расмий хабарда.