Ижтимоий тармоқларда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари бўйича расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу бўйича Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, имтиҳон натижалари расман эълон қилинмаган. Айни пайтда натижаларни шакллантириш ишлари якуний босқичда.
«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги имтиҳон натижаларини бугун куннинг иккинчи ярмида расмий саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қилади», — дейилади агентлик муносабатида.
