Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги олий таълим муассасаларидан 13 295 нафар талаба ўқишдан четлатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, таълим соҳасидаги коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2024 йил охири ва 2025 йил бошида олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, дарсларга мунтазам қатнашмаган ёки академик қарздорлиги мавжуд бўлган талабалар қуйидаги 5 ОТМдан четлатилган:
Ўш давлат университети — 3 573 нафар;
Ўш технология университети — 2 754 нафар;
Қирғиз-ўзбек халқаро университети — 3 167 нафар;
Ўш давлат педагогика университети — 3 629 нафар;
Қирғиз Миллий университетининг Ўш филиали — 172 нафар.
Шунингдек, мазкур олийгоҳлардаги мансабдор шахсларнинг талабаларни ноқонуний тарзда ўқишга қабул қилганликлари ёки ўқишни давом эттиришларига кўз юммаганлик эҳтимоли юзасидан хизмат текширувларини олиб бормоқда.
Аввалроқ, Бишкек, Нарйн ва Иссиқкўл вилоятларидаги олий таълим муассасаларида ҳам юзлаб, баъзи ҳолларда минглаб талабалар ўқишдан четлатилгани ҳақида маълумот берганди.
