Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август декабри ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.
Мурожаатларни:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;
– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.
P.S. Август сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.
