Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг даромадларини изчил кўпайтириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб:
🔹Давлат бюджети ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи;
🔹Стипендиялар 10 фоизга оширилади.
2025 йил 1 августдан:
🔹Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;
🔹Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 412 000 сўм этиб белгиланади.
Масалан, илгари 517 880 сўм стипендия олаётган талабаларнинг янги стипендияси 569 668 сўмни ташкил этади.
Шунингдек:
“Аъло” баҳоларда ўқиётган талабалар оладиган 621 456 сўмлик стипендия – 683 602 сўмга;
400 000 сўм бўлган базавий стипендия – 440 000 сўмга ошади.
