Магистратура ва докторантурага кириш учун чет тили сертификати бекор бўлaдими?

Магистратура ва докторантурага кириш учун чет тили сертификати бекор бўлaдими?

Президентнинг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига асосан «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди. Ушбу бандда магистратура ёки докторантурага танловларда чет тили сертификатга эга шахслар иштирок этиши ва уларнинг йўналишлар бўйича даражалари белгиланган эди.

 

Ушбу янгиликни айрим телеграм каналлар ва гуруҳлар магистратура ва докторантурага кириш учун чет тили сертификати бекор бўлди деб тушуниб хабар тарқатишди.

 

Аслида чет тили сертификати талаби ҳали ҳам амалда яъни ушбу талаб дастлаб 2021 йилда ПҚ-5117-сон қарор билан жорий этилиб, бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса Б2 даражадаги сертификат талаб этилиши назарда тутилган эди.

 

Кейинчалик 2024 йил 24 май ПФ-81-сон Президент фармони билан магистратура ва докторантурага айрим йўналишларда хорижий тил билиш сертификати даражаси пасайтирилган эди. Ушбу талаб бугунги кунда бекор бўлмаган. Яъни магистратура ва докторантурага киришда қуйидаги даражадаги сертификат талаб қилинади:

 

– хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида C1 даражасида;

 

– гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида Б2 даражасида;

 

– бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида Б1 даражасида.

 Сертификатлар даражалари рўйхати