Олийгоҳлар рейтингини аниқлашда кураш секциялари ташкил этилганлиги учун ҳам балл берилади

Олийгоҳлар рейтингини аниқлашда кураш секциялари ташкил этилганлиги учун ҳам балл берилади

Президентнинг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ–450-сон қарорида олий таълим муассасаларининг спорт клубларида кураш секциялари ташкил этилганлиги ва фаолияти мунтазам йўлга қўйилганлиги, талабаларининг мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлиги каби мезонларни олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари сифатида белгилаш вазифаси топширилган.

 

Шунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритмоқда.

 

Муҳокама учун жойлаштирилган лойиҳага кўра олий таълим муассасалари спорт клубларида кураш секциялари ташкил этилганлиги ва фаолияти мунтазам йўлга қўйилганлиги, талабаларининг мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлиги учун рейтингда 1 балл бериш таклиф этилмоқда.