Ўқишни кўчириш (перевод) учун пул тўланадими?

Ўқишни кўчириш (перевод) учун пул тўланадими?

Агар «ташқи перевод» бўлса, яъни хориждан ёки ўзимиздаги нодавлат олийгоҳлардан давлат олийгоҳига кўчириш учун ариза берилаётганда Билимларни баҳолаш агентлигига 187 минг 500 сўм миқдорида тўлов қилинади, чунки улар тестга киради.

 

Агар «ички перевод» бўлса, яъни бир давлат олийгоҳидан бошқа бир давлат олийгоҳига ёки бир олийгоҳ ичида ўқишни кўчирмоқчи бўлса, унда ҳеч қандай тўлов қилинмайди. Чунки улар тестга кирмайди.

 

Яъни:

 

my.uzbmb.uz сайти орқали ариза берилса, тўлов қилинади;

transfer.edu.uz сайти орқали ариза юборилса, тўлов қилинмайди.

 

 

Чунки нодавлат ва хорижий ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун my.uzbmb.uz орқали, давлатнинг бир универистетидан бошқа бир университетига кўчиришда эса transfer.edu.uz орқали ариза юборилади.

 

 

Эслатма! Супер-контракт масаласи фақат «ташқи перевод»да бор, «ички перевод»да супер-контракт йўқ.