«MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик

«MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик

Сўнгги пайтларда таҳририятимизга айрим фуқаролар «International academy of aesthetic cosmetology» томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?» деб мурожаат қилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъулларининг бизга маълум қилишича, юқорида номи келтирилган таълим ташкилоти Ўзбекистонда олий ёки профессионал таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга эмас.

 

Аммо шунга қарамай, ушбу нодавлат таълим ташкилот бакалавр ҳамда техникум дипломини беришни айтиб, фуқаролар билан шартнома имзолаб, контракт тўловларини қабул қилаётгани айтилмоқда.

«MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик «MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик

«MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик

 

«MS Academy cosmetology» олий ва профессионал таълим билан шуғулланиш учун лицензияга эга эмас — Вазирлик

 

Юқорида номи келтирилган таълим ташкилоти Ўзбекистонда олий ёки профессионал таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга эмас. Чунки, ушбу ташкилот лицензиясида ҳеч қандай олий таълим бериш ҳуқуқи борлиги кўрсатилмаган.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.

 

Адлия вазирлигининг электрон лицензиялаш тизими маълумотларига кўра, ушбу МЧЖ фақат «Нодавлат мактабдан ташқари таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш» ва «малака ошириш» фаолияти билан шуғулланишга ҳақли холос. Лекин на олий, на профессионал таълим билан шуғулланишга ҳуқуқи мавжуд эмас.

 

 

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.