Давлат гранти асосида ўқиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш 20 июлгача давом этади

Давлат гранти асосида ўқиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш 20 июлгача давом этади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (10.03.2025 йилдаги 149-сон) қарори билан тасдиқланган Низомнинг 24-бандига кўра, давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган, белгиланган тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади.

 

Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.

 

Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари ҳар йили 25 июлга қадар:Академик ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш бўйича комиссия томонидан GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори эканлиги;Ижтимоий фаолликни аниқлаш бўйича комиссия томонидан ҳақиқатда талабгорнинг белгиланган тоифадаги талаба эканлиги кўриб чиқилиб, баҳоланади.

 

Академик ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш бўйича комиссия ҳамда Ижтимоий фаолликни аниқлаш бўйича комиссия аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларини ҳар йили 1 августга қадар Махсус комиссияга тақдим этади.

 

Махсус комиссия талабгорларнинг маълумотларини умумлаштириб, қўшимча давлат грантига тавсия этиладиган талабалар рўйхатини ҳар йили 20 августга қадар олий таълим ташкилоти ректорига (директорига) тақдим этади.

 

Махсус комиссиянинг тавсияси талабаларга қўшимча давлат грантини бериш бўйича олий таълим ташкилоти ректорининг (директорининг) буйруғини расмийлаштиришга асос бўлади.

 

Қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5 сентабрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.