Президент иқтидорли фарзандлари Миллий дастурига математика ва инглиз тили фанларидан қабул имтиҳони саволларининг спецификацияси эълон қилинди.
Ушбу ҳужжатда имтиҳон саволлари қандай манбаларга асосланиши, саволлар турлари ва уларни баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Маълумот учун, фанлар спецификацияси — бу имтиҳон учун белгиланган талабларга, ўқув материалларига, тест структурасига ва баҳолаш мезонларига асосланган ҳужжатдир. У имтиҳоннинг мавзуларини, топшириқларини, талаб қилинадиган билим ва кўникмаларни аниқ белгилайди.
Миллий дастурга тайёргарлик кўраётган барча номзодлар ва уларнинг ота-оналари ушбу спецификация билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.
Ал-Беруний номидаги Халқаро мактаб-интернатига кириш имтиҳонининг 2-БОСҚИЧИда:
Фанлар: Математика ва Инглиз тили
Шакл: Ёзма иш шаклида
Математика фани бўйича ёзма иш топшириқлари Сингапурнинг «Marshall Cavendish Education» ташкилоти билан ҳамкорликда тузилган.
Ёзма иш топшириқлари аввалдан эълон қилинган математика фанининг спецификациясида келтирилган мавзуларни қамраб олган.
Ёзма иш 5 топшириқдан иборат:
3 таси — алгебра фанига;
2 таси — геометрия фанига тегишли мавзуларни қамраб олади.
Талабгор 60 дақиқада масалаларнинг ечимини асослаб, чизмалар билан тақдим этиши лозим.
Эслатиб ўтамиз: аризалар 31 июлгача аrizа.piimа.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали қабул қилинади.
Инглиз тилидан имтиҳони саволлар спецификацияси
