Талабалар қай тартибда йўналиш ёки таълим шаклини ўзгартиришлари мумкин?

Талабалар қай тартибда  йўналиш ёки таълим шаклини ўзгартиришлари мумкин?

Қандай ҳолларда ўқишни бошқа давлат ОТМига кўчириш мумкин?

 

Фақат 2 та ҳолатда рухсат берилади:

 

– Талаба оила қурган бўлса ва турмуш ўртоғи бошқа ҳудудда доимий яшаса, ўша ҳудуддаги ОТМга кўчирилади;

 

– Талабанинг ота-онаси (ёки ўзи) давлат хизматчиси бўлиб, иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчган бўлса, фарзанди ёки турмуш ўртоғининг ўқиши ўша ҳудуддаги ОТМга кўчирилади (тегишли вазирлик хати асосида).

 

Йўналиш ёки таълим шаклини ўзгартирмоқчиман. Нима қилишим керак?

 

Бир давлат ОТМи ичида йўналиш ёки таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий) ўзгартириш мумкин. Бунинг учун 5 августгача transfer.edu.uz сайтида ариза топширилади. Қабул қилиш қарори – ОТМ ректорининг ваколатида.