Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари «Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич — жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтади.
Жараёнлар эртага — 17 июль куни соат 8:00 да қуйидаги манзилларда бошланади.
Маълумот учун: ушбу синовларда ҳар бир ўқувчига 5 тадан жисмоний машқ берилади ҳамда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларининг турлари ва мезонларига мувофиқ 50 баллик тизим асосида баҳоланади.
Бу муҳим: талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари шарт.
Қўшимча маълумотлар учун тел: 1206
