Доктор Endryu Makafi дунёдаги машҳур миллиардерларнинг ҳаётини ўрганиб, кўпларига италиялик педагог «Мария Монтессори» таълим усулининг таъсири бўлганини аниқлаган.
Google асосчилари Larri Peyj ва Sergey Brin ота-оналарининг илмий даражаси эмас, балки Монтессори мактабларида таълим олганликлари муваффақиятларининг калити эканини айтишган. Уларнинг фикрича, бу таълим усули уларга мустақил фикрлаш, ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришишга интилиши ва янгича ёндашувларни ўргатган.
Монтессори синфлари болаларга эркинлик беради. Улар ўз қизиқишларига кўра машғулотларни танлайди. Ҳар бир боланинг ривожланиши эътиборга олинади, болани бошқалар билан солиштириш ёки босим йўқ.
Машҳур америкалик миллиардер Jeff Bezos ҳам болалигида шу тизимда ўқиб, ўрганишга бўлган қизиқиши билан ажралиб турган.
Ушбу ўқитиш тизими асосчиси Мария Монтессори 1870 йил 31 август куни Италиядаги Chiaravalle номли кичик шаҳарчада дунёга келган. 1906 йилда Римда биринчи мактабини очиб, қатъий жадвал, баҳо қўйиш, дарсликларга қатъий амал қилиш каби ан’анавий ўқитиш усулларини бекор қилган.
Шунингдек, у инсонпарварлик, шахсга бўлган ҳурмат ва тарбия эркинлиги ғояларига асосланган ўзига хос педагогик тизимни яратган. Италиялик шифокор, педагог, олима бўлган ушбу аёл YUNESKO қарори билан ХХ асрда педагогик фикрлаш услубини аниқлашга ҳисса қўшган инсонлар рўйхатига киритилган.
Монтессори усули ўқувчиларга эркинлик бериб, юқори натижалар олиш имконини яратади. 2006 йилда АҚШда олиб борилган тадқиқот ҳам Монтессори методининг самарадорлигини тасдиқлаган. Бугунги кунда кўплаб технологик миллиардерлар айнан Монтессори таълимидан илҳомланиб, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантирмоқда.


