B1 сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди

B1 сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ашёвий далиллар билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрида магистратура босқичига ўқишга кириш учун B1 сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. ва бошқалар фуқаро Н.А. нинг ишончига кириб, унга магистратура босқичига ўқишга кириши учун танишлари ёрдамида 1 900 АҚШ доллари эвазига B1 сертификатини олиб беришларини ваъда қилган. Улар олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

 

Билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Аввалроқ, Тошкент ва Фарғона шаҳарларида олий таълим муассасаларига ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланганди. Унда университетнинг кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.