Педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректор тайинланди

Педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректор тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Казакова Сахиба Абдурайимовна А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректори лавозимига тайинланди.

 

 

Сахиба Казакова Навоий давлат Педагогика институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

 

 

Таълимдаги меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий педагогика коллежида бошлаган. Республика таълим марказида, Осиё тараққиёт банкида ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

 

 

2023 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Бугунга қадар Агентликнинг Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 

 

Маълумот учун: Президентнинг тегишли фармони билан Хилола Уктамовна Умарова – Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиб, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.