Россиялик битирувчилар гуманитар соҳаларга қараганда табиий-илмий йўналишларни тобора кўпроқ танлаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.
Таълим вазирининг таъкидлашича, жорий йилда абитуриентларнинг физикага қизиқиши 10 фоизга ортган. Шунингдек, олий ўқув юртларига кираётганлар орасида математика фанига қизиқиш ошган. Бу йил ушбу фан бўйича имтиҳон топширганлар сони 2024 йилга қараганда 20 минг кишига кўпроқ бўлган.
«Авваллари кўпчилик ҳуманитар йўналишларни танларди. Бугун эса, табиий-илмий ва муҳандислик таълимига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини кўряпмиз,» — деди Кравцов.
Шунингдек, вазирнинг қўшимча қилишича, мактаб ўқувчилари орасида коллежларда ишчи касблар бўйича ўқишга бўлган қизиқиш ҳам кучаймоқда.
Бундан аввал вазир, икки ҳафта ичида Россиядаги коллеж ва техникумларга барча таълим шакллари бўйича 450 мингга яқин ариза топширилганини билдирган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда деярли 200 минг аризага кўпроқдир.
Таълим вазири Сергей Кравцов бу вазиятни «ўрта махсус таълим феномени» деб атаган.
